«NRG» компанияси 24 октябрдан Мирзо Улуғбек турар жой мажмуасининг иккинчи босқич сотувига старт беради

«NRG» компанияси янги форматдаги Мирзо Улуғбек турар жой мажмуаси сотувини 5 сентябрда бошлаган эди. Ушбу кунда Мирзо Улуғбек туманининг қоқ марказида ўз сегментига хос мақбул нархлардаги нуфузли, ишончли ва шинам турар жой мажмуасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Биринчи куннинг ўзидаёқ биринчи босқичдаги хонадонларнинг учдан бир қисми сотиб бўлинди, харидорларга эса мазкур янги қурилган лойиҳа ва мажмуа манзили хуш ёқди. Янги «NRG» Мирзо Улуғбек турар жой мажмуасидаги хонадонларга бўлган юқори талабни инобатга олиб, «NRG» компанияси сотувнинг иккинчи босқичи бошланганини маълум қилди.Компания мижозлари шовқинли катта шаҳарнинг қоқ марказида тинчлик ва осойишталик ҳукмрон бўладиган «NRG» Мирзо Улуғбек турар жой мажмуасининг қулай жойлашганлигини юқори баҳолади. Бу шовқинлардан узоқда яшаш ва айни вақтда шинам шаҳар ҳаёти билан яшашнинг бетакрор уйғунлигидир. Яхши ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси барча бўлажак мажмуа аҳолиси учун «NRG» Мирзо Улуғбек турар жой мажмуасини деярли энг мақбул яшаш масканига айлантиради. Мажмуага бир қадам масофада 8 та болалар боғчаси, 5 та мактаб, 2 та олий ўқув юрти, 4 та спорт мажмуаси, 2 та истироҳат боғи ҳамда 6 та тиббиёт муассасаси, бозор, кўплаб кафе, ресторан, дўкон, дорихона ва бошқалар жойлашган.Қулай манзилдан ташқари, Мирзо Улуғбек турар жой мажмуаси ушбу мажмуада тўкис ҳаёт кечириш учун барча шарт-шароитларни таклиф этади. Хусусан, пухта ўйланган архитектура, кўкаламзорлаштириш тизими, автоуловлардан ҳоли бўлган ҳовли, ер ости ва ер усти автотураргоҳи шулар жумласидандир. Шунингдек, бошқа қулайликлар ҳам яратилган бўлиб, ўйин ва спорт майдончалари, болалар аравачалари учун йўлаклар, болалар зонаси, энг яқин инсонлар билан илиқ суҳбатлар қуришга мўлжалланган шахсий чойхона ва бошқа қулайликлар мажмуа аҳолисининг шинам ҳаёти учун яратилган. Лойиҳанинг энг муҳим жиҳати — биринчи қаватлардаги хонадонларда ўз шахсий ҳовлисига эга бўлган «City House»дир (таклифлар сони чекланган).«NRG» компанияси ҳар бир мижоз учун илк дақиқаларданоқ нафақат қулайлик ва илиқликни ҳис қилиши, балки пухта ўйланган тафсилотларни кўриши мумкин бўлган намойиш қавати, намойиш йўлаги ва намойиш хонадонга ташриф буюриб, бўлажак лойиҳа интерьер ечимларининг барча афзалликлари ҳамда турли хилдаги танловларини жонли баҳолаш имкониятини тақдим этади. Компания мижозларнинг қурилиш босқичида бўлажак аҳолининг қулай, сифатли ва визуал эстетик ҳаёти учун замонавий ечимларни амалга ошириш учун уларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олади.Дуплекс, триплекс ва бошқа форматда хонадонларни сотиб олиш имкониятига эга бўлган баланд шифтли (қарийб 4 метр) хонадонлар алоҳида эътирофга лойиқдир. Бу хали ҳаммаси эмас, «NRG» ўз имкониятлари доирасини кенгайтирмоқда. Компания барча ишларнинг сифатли бажарилиши ҳамда лойиҳани ўз вақтида фойдаланишга топшириш мажбурияти каби кафолат шартларини таклиф этади. Ҳар бир мижоз шартномада қайд этилган сифатдан 100 фоиз қониқиш ҳосил қилгандагина хонадонни қабул қилиш далолатномасини имзолайди.Смарт-ремонт қўшимча хизматига буюртма берилганда мижоздан таъмирлаш билан боғлиқ ноқулайликлардан йироқ бўлган ҳолда, фақатгина хонадонни қурувчи компаниядан ишларни қабул қилиш талаб этилади.

Мажмуанинг бўлажак аҳолиси умумий мулкига хизмат кўрсатиш «NRG Clients» — юқори малакали бошқарув компанияси томонидан амалга оширилади ва бу мажмуада шинам ҳаёт кечиришни таъминлайди.

Лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида ишончли техник ва муҳандислик ечимлари ва қурилиш соҳасининг илғор стандартлари қўлланилади.

«NRG» Мирзо Улуғбек турар жой мажмуаси — юқори шинамлик ила уйғун ҳолдаги энг мақбул макон!

Манзил: Буюк Ипак Йўли метро бекати, Сайрам кўчаси, 26-уй.

Сотув офисининг иш вақти: 10:00 дан 21:00 гача.

Телефон: 1060

Сайт: u-nrg.uz

Telegram: @nrguz

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар