Optimo — дўконни автоматлаштириш дастури

Optimo – дўконлар учун дастурни танлаган бизнес эгаси бир нечта афзалликларга эга бўлади. Дўконни автоматлаштириш дастури нафақат бизнесдаги вазифаларни осонлаштиради, муҳими бизнес эгасига қимматга тушмайди.

Optimo — ҳар қандай турдаги дўкон ва озиқ-овқат хизматларини кўрсатувчи бизнес объектлари учун савдони бошқариш дастуридир. Энди дастурни ўрнатиш орқали қандай афзалликлар бўлиши билан танишсак:

1. Инвентаризация кузатиш ва назорат қилиш — дастур инсон ресурсларини тежаш орқали дўконда қолган маҳсулотлар ҳисобини хатосиз юритишга ёрдам беради. Бу ҳар доим омбор ва жавонлардаги захира ҳақида маълумотга эга бўлиш дегани.

Ҳисоб-фактураларга кириш ва уларни созлаш – дастур бизнесдан жисмонан узоқда бўлганда ҳам ҳисобга кириш имконини беради. Бу ҳисоб-фактураларни юклаб олиш, текшириш ва тузатишни осонлаштиради.

3. Молиявий назорат — унинг ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасидан кунлик савдо ва фойда ҳақида маълумот олиш мумкин. Шунингдек, куннинг қайси вақтларида савдо энг фаол бўлганини ва сустлашганини ҳам билса бўлади.

4. Осон тил топишиш – дастурдан фойдаланиш махсус билимларни талаб қилмайди. Дастур ишга туширилгандан сўнг, тайинланган шахсий қўллаб-қувватлаш менежери дўкон ходимларига ундан қандай фойдаланиш ва бошқаришни ўргатади, дўконда ишлайдиган одамларнинг ишини анча осонлаштиради.

5. Доимий равишда янгиланиш – дастур доим ривожланиб, янада яхшиланиб бораверади. Дастур ўрнатилиб, ойлик тўлов амалга оширилар экан, бизнес эгаси янгидан-янги афзалликларнинг ҳам автоматик эгасига айланади.

Тадбиркорларда «Дўконлар учун дастурнинг самарасини, унинг ўз пулини оқлаганини қандай билиш мумкин» деган савол туғилиши табиий. Албатта, таққослаш орқали. Бизнес эгаси дўконни автоматлаштириш дастурини ўрнатар экан, қуйидаги ўзгаришларнинг гувоҳи бўлиши мумкин:  фойданинг йиллик ўсиши, харажатларининг камайиши, меҳнат унумдорлигини яхшиланиши, ресурсларни тежаш натижасида савдо сифати ва ҳажми ошиши.

Дўконни автоматлаштириш дастуригача бўлган иқтисодий кўрсаткичлар, автоматлаштирилганидан кейинги кўрсаткичлар билан таққосланади. Натижа узоқ куттирмаслиги аниқ. Энг муҳими савдони бошқариш дастурида барча маълумотлар аниқ рақамларга асосланган. Бизнесидаги барча рақамларни шаффоф ва аниқ тарзда олишни истаган тадбиркор дўконлар учун дастурни синаб кўради.

Савдони бошқариш дастурининг ютуқлари шундаки, у инсон омили билан боғлиқ хатоликларни камайтиради, харажатларни қисқартиради, фирибгарлик ва кўзбўямачиликларни бартараф қилади.

Дўконлар учун дастурнинг камчилиги уни сизда ҳали ҳам ўрнатилмаганлиги.  Шундай экан бу ишни ортга сурманг ва юқоридаги афзалликларни бизнесингизда жорий қилинг.

Optimo – бизнесда функционал ва замонавий ечим излаган тадбиркорлар учун тўғри танловдир.

Телефон : (+998) 71-205-12-22

Instagram: @optimo_uz

Telegram: @optimo_uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар