Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси: Тожикистон Қирғизистон аэропортини ракета билан ўққа тутди
Тожикистон ҳарбийлари Боткен аэропортини бир нечта ракета тизимларидан ўққа тутди.
Мурожаат матнида айтилишича, Боткен шаҳри аэропорти яқинлари ва шаҳар четидаги объектларни Тожикистон ракеталар билан ўққа тутилган.
Отишма натижасида шаҳарнинг фуқаролик инфратузилмаси шикастланган.
Боткен вилояти давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида вазият кескинлигича қолмоқда. Таъкидланишича, Тожикистон ҳарбийлари Дўстук қишлоғидаги мактаб биносини эгаллаб олган.
Тожикистон ҳарбий хизматчилари чегарадаги қишлоқлар аҳоли пунктларидан ўт очган ва бу орқали ўз позицияларига жавоб ўқ узган, дея қўшимча қилди Қирғизистон Чегара хизмати.
Кейинчалик, Қирғизистон ва Тожикистон соат 16:00 да ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.