Хотин-қизлар учун давлат гранти ҳудудлар кесимида тақсимланди

2023-2024 ўқув йилида хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Қайд этилишича, жорий ўқув йилида хотин-қизлар учун энг кўп квота Самарқанд вилоятига (227 та) ажратилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида квоталар тақсимоти қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
  • Андижон вилояти – 183;
  • Бухоро вилояти – 112;
  • Жиззах вилояти – 81;
  • Қашқадарё вилояти – 193;
  • Навоий вилояти – 60;
  • Наманган вилояти – 165;
  • Сурхондарё вилояти – 155;
  • Сирдарё вилояти – 50;
  • Тошкент вилояти – 177;
  • Фарғона вилояти – 221;
  • Хоразм вилояти – 110;
  • Тошкент шаҳри – 155.

Янгиликлар