Қашқадарёда аёл эрини ўлдириб, сонгра жасадини қудуққа ташлаб юборди

Қашқадарё вилоятида аёл эрини ўлдириб, сўнг жасадини қудуққа ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотига таяниб, Repost.uz нашри ҳабар беради.

Қайд этилишича, воқеа Ғузор туманида содир бўлиб, 40 ёшли эркакнинг жасади қудуқдан топилган. Cонгра жасад экспертиза учун тегишли идораларга юборилган.

Шунингдек, гумонланувчи процессуал тартибда қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё