Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга турмуш қуриш тақиқланиши мумкин
Президент фармони билан алиментдан қарздорлиги борларга автомобиль бошқариш, никоҳ тузиш ва айрим хизматларда чекловлар жорий этилиши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, у тўлиқ бартараф этилгунига қадар:
- қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чекланади;
- қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатилмайди;
- алимент бўйича қарздорлик мавжудлигини никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгиланади.
Шунингдек, суд қарори билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган маблағларни уч ой ичида ундириш имкони бўлмаганда «Алимент тўловлари» жамғармаси ҳисобидан йўналтирилади. Бунда алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бир йўла тўлаш учун ажратилади ҳамда кейинчалик алимент тўлаш мажбурияти юклатилган қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олинади.