Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчиларнинг айримларига компенсация тўлаб берилади

Президентнинг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Маълум қилинишича, 1 мартдан компенсация тўлови уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадагиларга тўлаб борилади. Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ижтимоий нафақа олувчиларга компенсация тўлови жорий этилади. Уларга ҳар ой пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоиз миқдорида компенсация тўланади.

Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчиларга ҳар ойда пенсия ҳисоблашнинг 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов белгиланади. Бунда ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Янгиликлар