Бразилияда сув тошқини қурбонлари сони 78 кишига етди

Рио-Гранде-ду-Сулда (Бразилия) сув тошқинлари қурбонлари сони 78 кишига етди, деб хабар бермоқда Reuters.

Қайд этилишича, қурбонлар сони сезиларли даражада ошиши мумкин, чунки 105 нафар фуқаро бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. 115 мингдан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Рио-Гранде-ду-Сулда кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари юзлаб муниципалитетларга зарар етказди. Бир қанча шаҳарларда йўллар ва кўприклар вайрон бўлган, ёмғирлар натижасида ер кўчкилари содир бўлган ва кичик ГEСдаги тўғон қисман қулаган.

Якшанба куни 400 мингдан ортиқ одам электрсиз қолган, штат аҳолисининг деярли учдан бир қисми сувсиз қолган.

Янгиликлар