Тошкентда кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан тушиб кетган аёл вафот этди
Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи аёл 20 июнь куни тунги соат 11:30 ларда 9 қаватдан тушиб кетиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Хабарга кўра, аёл 30 ёшлар атрофида бўлган. Аёл ўз жонига қасд қилганми ёки бахтсиз ҳодиса туфайли тушиб кетганми, ҳозирча маълум эмас.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа жойига шу вақтда ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ҳуқуқ -тартибот идоралари вакиллари ва тез ёрдам машинаси етиб келган.
Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.