Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини элон қилди.

Маълум бўлишича, республиканинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Мамлакат бўйича баъзи жойларда чангли ғубор бўлади. Ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқдан кўтарилмайди, ноябрь ойи боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12–15 даража паст бўлади.

Дам олиш кунлари совуқ антициклоннинг таъсири аста-секин кучсизланади, ёғингарчилик кутилмайди ва ҳаво ҳарорати кўтарилади. Таъкидланишича, 6 ноябрь куни ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундуз куни 6–11 даража илиқни ташкил этади. Шунингдек, 7 ноябрь куни кечаси 0–5 даража илиққача, баъзи жойларда эса 2 даража совуқ бўлиши мумкин, кундузи 9–14 даражагача исийди.

Янгиликлар