Навоийда ноқонуний диний фаолият билан шуғулланган эркак ушланди

Навоий шаҳрида уйида ноқонуний диний фаолият билан шуғулланган эркак ушланди.

Маълум қилинишича, шаҳар ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Ватан МФЙ ҳудудида яшовчи А.Н. исмли шахснинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилган. Аниқланишича, у уйида мунтазам ноқонуний диний фаолият билан шуғулланиб келган.

Унинг хонадонидан топилган турли кўринишдаги араб тилида ёзилган диний мазмундаги китоблар, турли буюмлар фуқаронинг ноқонуний ҳаракатларига далил-исбот бўлган. Мазкур диний китоблар ва хотира карталари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар