Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди. Маросим Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати ҳабар беради.

Унда Мўғулистон раҳбаридан ташқари Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар иштирок этди. Очилишдан сўнг улар элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Бир кун олдин Мўғулистон элчиси этиб Дааданҳуу Батбаатар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар