Хоразмда ЙТҲ сабабли 2 ёшли бола вафот этди
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси cабаб ёш бола ҳалок бўлди, деб хабар беради вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.
Ҳодиса 17-сентябрь куни эрталаб соат 9:00 атрофида «Ангарык» маҳалласидан ўтувчи йўлнинг 1-м км содир бўлган.
Хусусан, Cobalt ҳайдовчиси чапга бурилмоқчи бўлган Nexia автомобилни кувуб ўтмоқчи бўлиб, унга урилиб кетган.
Натижада, машина бошқарувни йўқотиб, йўлакдаги 2023 йилда туғилган болани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бола олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.