Мисрдаги музейдан Фиръавннинг 3000 йиллик билагузуги ғойиб бўлди
Фараон Аменемопетуга (милоддан аввал 993-йилидан 978-йилигача ҳукмронлик қилган) тегишли бўлган олтин билагузук Мисрнинг Миллий музейининг таъмирлаш бўлимидан йўқолиб қолди. Бу ҳақда Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

Аменемопетнинг олтин билагузуги йўқолгани ҳақидаги маълумот дарҳол полицияга етказилди, артефактнинг расми Мисрнинг барча аэропортлари, денгиз портлари ва чегарадаги барча пунктларига юборилди, — дейилади хабарда.
Хозирда вазирлик томонидан махсус комиссия тузилган бўлиб, таъмирлаш бўлимидан бошқа экспонатлар йўқолмаганлиги текширилмоқда.
Билагузук Мисрнинг ( 1076–723 йиллар ораси) фараон Аменемопетуга тегишли эди. Музей сайтидаги маълумотга кўра, Аменемопет «кам танилган, лекин сирли ҳукмдорлардан бўлган XXI династия фараони» деб хисобланади.
 
							
 
							
 
					
 
					
                  
                  
                  
                  
                  
                  
                  




