Францияда террор бўйича энг юқори даражадаги огоҳлантириш жорий этилди

Франция ҳукумати мамлакатдаги террорчилик таҳдиди даражасини энг юқори даражага кўтарди, деб ёзади «ТАСС».

Москванинг Крокус Сити Холлидаги теракт муносабати билан Елисей саройида Миллий мудофаа кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Москвадаги терактдан сўнг Франция президенти бугун кечқурун Елисей саройида Миллий мудофаа ва хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. «Исломий давлат» террорчилик гуруҳи ҳужум ва мамлакатимиз дуч келаётган таҳдидлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши билан биз Vigipirate  терроризмга қарши кураш режасини энг юқори даражага кўтаришга қарор қилдик», деди кеча Франция Бош вазири Габриэль Атталь.

Янгиликлар