Швейтсария Украинага 5 миллиард франк ажратмоқчи
Швейтсария ҳукумати Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш доирасида 12 йил давомида 5 миллиард франк (тахминан 5,5 миллиард доллар) ажратиш ниятида. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Биринчи қадам сифатида 2028 йилгача халқаро ҳамкорлик бюджетидан 1,5 миллиард Швейтсария франки ажратиш режалаштирилган, дея қайд этди мамлакат Федерал кенгаши.
Федерал Кенгаш 2029-2036 йилларда яна 3,5 миллиард Швейтсария франки йиғилиши мумкин бўлган бошқа манбаларни ўрганиш ниятида.
Кенгаш Украина бўйича қўшма мамлакат дастурини ишлаб чиқишни, жумладан тегишли назорат механизмларини ва дастур стратегик жиҳатдан қандай амалга оширилишини сўради.