Мўғулистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди

Бугун, 23 июнь куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Лувсандорж Болорцетцег ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар беради.

Мартабали меҳмонларни пойтахтимиз халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, давлат ташрифи дастури доирасида олий даражадаги музокаралар ва ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Мўғулистон Президенти Тошкентдан кейин Хивага ҳам ташриф буюради.

Янгиликлар