Афғонистон Ўзбекистон билан парвозларни тиклайди

Афғонистоннинг «Kam Air» авиакомпанияси келаси ҳафтадан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейслар амалга оширишини эълон қилди.

Келтирилишича, «Толибон» ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Инамуллоҳ Самангоний бу ҳақда маълумот берган. У «Kam Air» асосчисига таяниб, ҳаво транзити муаммоси ҳал этилиши билан компаниянинг Кобул–Тошкент ва тескари йўналишдаги парвозлари келаси ҳафтадан бошланишини қайд этган.

«Биздан аэропорт фаолиятини тиклаш ва ускуналарни таъмирлаш учун ёрдам бериш сўралди. Шу боис Ўзбекистондан 30 нафар техник ходим олиб келдик, улар ускуналарни таъмирламоқда, аэропортни реконструкция қилмоқда ва тез орада аэропорт ишга тушади», — деган у.

Янгиликлар