Россияда гиёҳванд моддалари билан фуқароларни оммавий заҳарлашда айбланган ўзбекистонлик йигит 20 йилга қамалди

Астраханда фуқароларнинг гиёҳванд моддалар билан заҳарланишда айбланган ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Аниқланишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида заҳарланиш аломатлари билан 14 киши шаҳар шифохоналарига етказилган, улардан 3 нафари вафот этган, 1 нафари оғир жароҳат олган.

Тергов жараёнида айбланувчи гиёҳванд моддаларни интернет орқали сотиб олгани аниқланган. Шунингдек, наркотикларни таёрлашда йигит янада кучлироқ тасирга ега болган моддаларга алмаштирган, бу уларни маҳаллий аҳоли томонидан хавфли миқдорда истеъмол қилинишига олиб келган.

Тинтув чоғида айбланувчидан 300 грамм гиёҳвандлик моддаси топилган.

Суд 23 ёшли ўзбекистонликни Россия Жиноят кодексининг 228.1 моддаси (гуруҳ томонидан уюштирилган кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш), 109 (эҳтиётсизликдан икки ёки ундан ортиқ шахс ўлимига сабаб бўлиш) ва 118 ( Эҳтиётсизликдан баданга оғир шикаст етказиш) моддалари бўйича айбдор деб топди. У 20 йиллик қамоқ жазосини қаттиқ тартибли колонияда ўташга ҳукм қилинди

Янгиликлар