Aндижонда машинасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 500 млн сўмлик кийим-кечак олиб юрган шахс ушланди

Aндижон вилоятида «Hyundai Porter» юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси текширилганда унда 500 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган кийим-кечак товарлари мавжуд эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Маданият—Aндижон йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Д.Н. бошқарувидаги «Hyundai Porter» юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олинган. Тадбир давомида мазкур автотранспорт воситаси Aсака туманининг «Тувадоқ» маҳалласидаги уйлардан бирига кирган вақтда тўхтатилиб текширилган.

Aниқланишича, автомашинада 16 дона полиэтилен қопга солинган, бошқа бир фуқаро С.М.га тегишли бўлган турли хил қишки кийим-кечак товарлари мавжуд бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда 300 миллион сўмлик юк машинасини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахс, Фарғонада эса салкам 38 миллион сўмлик тиббий восита ва техникаларни Ўзбекистонга яширинча олиб кирмоқчи бўлган эркак ушлангани маълум қилинган.

Шунингдек, Олтиариқда 60,5 миллион сўмлик тамакини Ўзбекистонга яширинча олиб кирган эркак аниқланганди.

Янгиликлар