Балиқчи туманини «қизил» ҳудуддан чиқариш бўйича халқ депутатлари сессияси Танзила Норбоева иштирокида ўтказилди

Танзила Норбоева иштирокида Андижон вилояти Балиқчи туманини «қизил» ҳудуддан чиқариш бўйича сессия ўтказилди. Бу ҳақда Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органл раҳбарлари, сектор раҳбарлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган.

Шунингдек, сессияда Олий Мажлис Сенати раиси Норбоева Танзила Камоловна, АОКА директори ўринбосари Бозоров Ғайрат Назарович, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Хамроев Ботиржон Бахромович ҳамда Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони масъул ходими Хошимов Муроджон Эргашовичлар иштирок этган.

Фото: Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Балиқчи тумани ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимига кўра қониқарсиз деб топилган 33 та туман қаторига киритилган эди.

Балиқчи туманини «Қизил ҳудуд»дан чиқариш бўйича ўтказилган халқ депутатлари кенгашининг тўққизинчи сессиясида сектор раҳбарлари томонидан тайёрланган йўл харитаси кўриб чиқилиб, уларнинг ҳисоботлари Сенат раиси иштирокида тингланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгиқўрғон туман Халқ депутатлари кенгашининг 13-сессиясида Танзила Норбоева иштирок этганди.

Шунингдек, Танзила Норбоева Тўрақўрғонда кўприк ва қишлоқ врачлик пунктининг таъмирлаш ишлари билан танишгани хабар қилинганди.

Янгиликлар