Швейцария Ўзбекистонга 1 миллиондан ортиқ тиббий ниқобларни тақдим этди

Тошкент аэропортида тақдим этилган тиббий ниқоблар ҳукумат вакиллари томонидан қабул қилиб олинди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар бермоқда.

Фото: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

Хабарга кўра, Швейцария ҳукумати томонидан беғараз кўмак сифатида тақдим этилган FFP2 маркали 1 145 000 дона тиббий ниқоблар Ўзбекистонга олиб келинди.

Қайд этилишича, тиббий ниқоблар коронавирусга қарши курашиш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг тиббий таъминот заҳираларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида жўнатилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда мамлакатимиз саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли мамлакатлардан беғараз ёрдам сифатида шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ниқоблар ва бошқа зарур воситалар тақдим этиб келинмоқда.

Янгиликлар