Бомраҳага 3,6 километрдан ичимлик суви тортилади (фото)

Наманган вилояти Бомраҳа туманида 3,6 километрдан ичимлик суви тортилади, ички йўллар текисланади, ёғоч сим устунлар янгисига алмаштирилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, вилоят ҳокими Шавкатжон Aбдураззақовнинг Косонсой туманидаги ўрганишлари давомида Бомраҳа маҳалласи аҳолиси билан учрашган. Мазкур маҳаллада 3500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг тоза ичимлик суви таъминотида муаммоси бўлиб, бу масала 3,6 километрлик тармоқ тортиш орқали ечиладиган бўлган. Aмалий ишлар 7 сентябрьдан бошланади. Йўлларни таъмирлаш, сим устунлар ўрнатиш бўйича ҳам мутасаддиларга тегишли топшириқ берилган. Маҳаллага бунинг учун 500 миллион сўм маблағ ажратилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Дастур қилиб, қоғоз-ҳужжат тайёрлаб вақт ўтказмаймиз. Биз берган маблағни маҳалла аҳли меҳнати, хашари билан икки баробарга оширса бўлади», — деди вилоят раҳбари.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Чортоқ шаҳрига 700 диаметрлик қувурларда тоза ичимлик суви тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар