ФҲДЁ томонидан бериладиган гувоҳномаларга қандай ўзгартириш киритилгани айтилди

ФҲДЁ томонидан бериладиган гувоҳномаларга қандай ўзгартириш киритилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги «Расмий хабарлар» каналида маълум қилинди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда бундан аввал ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гербли гувоҳномалар билан боғлиқ саволлар муҳокамаси кўпаймоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкалари қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилинган. Шу сабабли, уларни фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилган.

«Гувоҳномага барча маълумотлар электрон шаклда киритилгач, ота-она, унинг ўрнини босувчи шахслар тўғрилиги ва улар эътирози бор-йўқлигини айтиш учун чоп этилишидан аввал кўрсатилишини ФҲДЁ идораси ходимидан талаб қилиши мумкин», дейилади агентлик матбуот хизматининг расмий муносабатида.

Аввалроқ ФҲДЁ идораларида «метрика»га ортиқча маблағ ундирилаётгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирилган эди.

Янгиликлар