Наманганда 113 та корхона ташкил этиш орқали 10 минг иш ўрни яратилади (фото)

Наманган шаҳрида 113 та корхона ташкил этилиб, 10 мингдан ортиқ ишчи ўрни яратилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида ишлаб чиқариш бўйича мактаб ташкил этилиб, тадбиркорлар тажриба тўплаб, соҳани комплекс ривожлантириш учун янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Наманган шаҳрида 113 та корхона ташкил этилиб, бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ ишчи ўрни яратилади.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Наманган шаҳрининг «Юксалиш-2» КСЗда лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтаётгани хабар қилинди. Вилоят ва шаҳар ҳокимлари тақдимотда иштирок этиб тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишиб чиққан.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Унда 200 дан зиёд тадбиркорлар иштирок этган. Уларнинг 113 нафарига лойиҳаларини амалга ошириш учун ер ажратилади.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти ҳокими қурилиш бош бошқармасига «Damas» совға қилгани ва Наманган туманида 72 та электр таянч устуни ўрнатиш учун 500 миллион сўм ажратилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар