Ўзбекистонда яна 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди
Навоий вилояти ҳамда Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида 15 август куни коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳабар берди.
Маълум қилинишича, Навоий шаҳрида яшаган 53 ёшли У.Х. (эркак) ва Нурафшон шаҳрида яшаган 79 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 220 нафардан ошган. Умумий касалланиш ҳолатлари 34 528 тани ташкил этмоқда, 29 328 нафар бемор коронавирусдан соғайган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 14 август кун давомида 694 кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилганди.