Ўзбекистонда 14 август кун давомида 694 кишида коронавирус аниқланди. 5 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 14 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 017 (+196) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 194 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Мамлакатда 14 август куни 694 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 667 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 14 вгуст куни Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак), Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак), Олмазор туманида яшаган 72 ёшли А.Я. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли Ф.Р. (эркак) вафот этган.

Барча ўлим ҳолатлари Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 5 тани ташкил этади.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 34 017 нафар бемордан 28 661 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 84 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 135 нафар бемордан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, 13 август куни Ўзбекистонда 1554 нафар бемор коронавирусдан соғайган эди.

Шунингдек, 13 август куни 669 кишида коронавирус аниқланган.

Янгиликлар