Тошкентда коронавирусга чалинган 2 эркак вафот этди
Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган 2 бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Улардан биринчиси Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак), иккинчиси Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак) ҳисобланади.
Республикада жами ўлим ҳолатлари сони 218 тага етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 33 561 тани ташкил этмоқда. Соғайганлар 27 213 кишига етган.
Ҳозирда 6130 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 13 август куни 5 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.