Ўзбекистонда яна 1 448 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайди

Ўзбекистонда 14 август ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 1 448 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, беморларнинг:

1104 нафари Тошкент шаҳрида;
256 нафари Тошкент вилоятида;
22 нафари Қашқадарё вилоятида;
21 нафари Самарқанд вилоятида;
17 нафари Сирдарё вилоятида;
10 нафари Aндижон вилоятида;
9 нафари Наманган вилоятида;
5 нафари Хоразм вилоятида;
2 нафардан Навоий ва Фарғона вилоятларида инфекциядан фориғ бўлган.

Aйни пайтда Ўзбекистонда 28 661 нафар коронавирусга чалинган фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 84 фоизни ташкил қилмоқда.

Aввалроқ Ўзбекистонда 13 август куни 1554 нафар бемор коронавирусдан соғайгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар