Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси 22 сентябрь, сешанба куни кузатув ўтказиб, Ўзбекистон бозорларидаги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.

Бунга кўра, мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) бир килограмми 42 500 сўмдан 68 000 сўмгача эканлиги маълум бўлди:

  • минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида;
  • максимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»даги хусусий тадбиркорлик расталарида кузатилган.

Шунингдек, қўй гўштининг бир кг нархи 45 000 сўмдан 85 000 сўмгача эканлиги маълум бўлган:

  • минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да;
  • максимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган.

Кузатув натижасида картошканинг бир килограмми 2200 сўмдан 7000 сўмгача эканлиги аниқланган:

  • минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да;
  • максимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган

Қайд этилишича, пиёзнинг бир килограмм нархи 800 сўмдан 3500 сўмгача эканлиги маълум бўлган:

  • минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да;
  • максимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори» ва «Олой деҳқон бозори»да кузатилган.

Шу каби, сабзининг бир килограмм нархи 1500 сўмдан 5000 сўмгача эканлиги аниқланиб:

  • минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да;
  • максимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори» ва «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган.

Тухум ўн донасининг нархи эса 6300 сўмдан 14 000 сўмгача бўлиб:

  • минимал нархи Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори»да арзонлаштирилган тухум расталарида;
  • максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган.

Гуручнинг бир килограмми 5600 сўмдан 19 000 сўмгача эканлиги аниқланиб:

  • минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да;
  • максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган.

Шунингдек, ўсимлик ёғи бир литри 8800 сўмдан 17 000 сўмгача сотилиши маълум бўлиб:

  • минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да;
  • максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилган.

Шакарнинг бир килограмми эса 5800 сўмдан 7000 сўмгача эканлиги аниқланган:

  • минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да;
  • максимал нархи Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган.

Aввалроқ Aндижонда ичимлик ва оқова сув хизматлари таннархи ошиши ҳамда Самарқандда 61 миллион сўмлик унни ноқонуний равишда сотаётганлар аниқлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар