Ўзбекистонда 24 август куни 402 кишида коронавирус аниқланди. 7 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 24 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 348 (+192) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 100 таси Тошкент вилоятида, 82 таси Тошкент шаҳрида ҳамда 10 таси Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланишлар

Мамлакатда 24 август куни 402 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 280 нафарга етди. 24 август куни Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

  • Биринчи ўлим: Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. (эркак) вафот этди.
  • Иккинчи ўлим: Ўрта Чирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.И. (эркак) вафот этди.
  • Учинчи ўлим: Олмазор туманида яшаган 62 ёшли Ю.М. (эркак) вафот этди.
  • Тўртинчи ўлим: Зангиота туманида яшаган 45 ёшли З.О. (аёл) вафот этди.
  • Бешинчи ўлим: Миробод туманида яшаган 68 ёшли А.Э. (эркак) вафот этди.
  • Олтинчи ўлим: Чилонзор туманида яшаган 67 ёшли З.Г. (аёл) вафот этди.
  • Еттинчи ўлим:Чиноз туманида яшаган 38 ёшли Х.Я. (аёл) вафот этди.

Мамлакатдаги вазият

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 348 нафар бемордан 35 551 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 517 нафар бемордан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Ўзбекистонда 414 кишида коронавирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этган.

Янгиликлар