Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 36 100 кишига етди

Ўзбекистонда 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 100 (+173) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 162 таси Тошкент шаҳрида;
  • 9 таси Наманган вилоятида;
  • 2 таси Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (87 фоиз) соғайган. Ҳозирда 4280 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар