Ўзбекистонда 17 август куни 598 кишида коронавирус аниқланди. 6 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 17 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 927 (+225) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент вилоятида, 68 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатда 17 август куни 598 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Тошкент туманида яшаган 59 ёшли Г.Ч. (аёл), Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 25 ёшли М.Р. (аёл), Чирчиқ шаҳрида яшаган 75 ёшли Т.Ю. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Р.И. (эркак), жами 6 киши вафот этди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 927 нафар бемордан 31 580 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4109 нафар бемордан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Ўзбекистонда 628 кишида коронавирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этган.