Тошкентда коронавирусга чалинган 2 нафар аёл вафот этди
Тошкент шаҳри ва вилоятида 15 август 17 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Тошкент туманида яшаган 59 ёшли Г.Ч. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 234 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 35 513 тани ташкил этган, 30 973 нафар бемор коронавирусдан соғайган.