Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35,5 мингдан ошди
Ўзбекистонда 17 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 513 (+184) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг
- 155 таси Тошкент шаҳрида;
- 27 таси Самарқанд вилоятида;
- 2 таси Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 30 973 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (87 фоиз) соғайган. Ҳозирда 4306 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Aввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги дафн этилган аёл шифохонадан фарзандларига қўнғироқ қилгани ҳақидаги хабарни рад этгани хабар берилганди. Маълум қилинишича, бемор вафот этган тақдирда ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб, яқинларига бериб юбора олмайди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда ўша ходимга нисбатан чора қўрилади, дейилган хабарда.