Ўзбекистонда 16 август кун давомида 930 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Ўзбекистонда 16 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 930 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, кун давомида

  • Тошкент шаҳрида 625 нафар;
  • Тошкент вилоятида 216 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 31 нафар;
  • Бухоро вилоятида 15 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 12 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар;
  • Навоий вилоятида 8 нафар;
  • Андижон вилоятида 5 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар бемор коронавирусдан соғайди.

Шунингдек, мамлакатда 30 973 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (87 фоиз) соғайган. 4124 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, 16 август куни Ўзбекистонда 628 ҳолатда касаллик қайд этилди, 6 нафар бемор вафот этди. коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 329 (+220) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар