Самарқанд вилояти суди ўтган 9 ойда қанча фуқаролик ишини кўриб чиққани маълум бўлди
Самарқанд вилояти суди ўтган 9 ойда қанча фуқаролик ишини кўриб чиққани маълум бўлди, Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси вазифасини бажарувчи Байрамали Норовнинг таъкидлашича, карантин чора-тадбирлари сабабли барча судларда ўтган йилга қараганда аксарият фуқаролик ишларини кўриб чиқиш камайган.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари таҳлил қилинганда:
- 162 та меҳнат низоси (2019 йилнинг 9 ойида 185 та);
- 6017 та оила низолари билан боғлиқ (2019 йилнинг 9 ойида 7008);
- 515 та уй-жой низолари (2019 йилнинг 9 ойида 820 та);
- 1478 та битимлар билан боғлиқ низолар (2019 йилнинг 9 ойида 1895 та);
- 1314 та ер низолари билан боғлиқ (2019 йилнинг 9 ойида 247 та);
- 417 та зарар етказиш билан боғлиқ низолар 2019 йилнинг 9 ойида 458 та);
- 1623 та алоҳида тартибда (2019 йилнинг 9 ойида 2941 та);
- 162 та коммунал қарздорлик бўйича зарарни ундириш юзасидан (2019 йилнинг 9 ойида 613 та);
- 2 та истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ низолар (2019 йилнинг 9 ойида 5 та) кўрилган.
Шунингдек, тамомланган ишлар таҳлил қилинганда:
- ишга тиклаш билан боғлиқ 118 та (2019 йилнинг 9 ойида 76 та);
- фуқаровий муносабатда фуқаронинг шаъни, ор-номуси, қадр-қиммати, ҳаёти, соғлигига, мол-мулкига
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ ишлар 30 та (2019 йилнинг 9 ойида 6 та); - уй-жойни хусусийлаштириш билан боғлиқ низолар 86 та (2019 йилнинг 9 ойида 69 та);
хизмат юзасидан берилган турар жойлардан кўчириш билан боғлиқ ишлар 4 та (2019 йилнинг 9 ойида 3 та); - уй-жой низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 37 та (2019 йилнинг 9 ойида 14 та);
- ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш билан боғлиқ ишлар 2 минг 603 та (2019 йилнинг 9 ойида 994 та) фуқаролик ишлари кўриб тамомланган.
Бундан ташқари, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1406 та кўп ёки 2914 та мулк ҳуқуқи билан боғлиқ ишлар суд мажлисларида кўрилган. Фуқаролик ишларининг кўпайган тоифалари бўйича аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш тўғрисида 39 та (2019 йил 9 ойи 33 та) тақдимнома чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти суди сўнгги 9 ойда қанча ишни кўриб чиққани маълум қилинган. Шунингдек, Самарқанд вилояти суди 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида қанча ишни кўриб чиққани маълум бўлганди.