Сардоба тошқинидан зарар кўрган 128 та хонадонга биттадан қорамол ажратилди

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимининг ташаббусига кўра Сардоба сув омбори тошқинидан катта зарар кўрган, мутасадди идоралар томонидан моддий кўмакка муҳтож деб топилган 128 та хонадонга бир бошдан қорамол топширилиши белгиланди. Бу ҳақда Ттошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳозиргача 70 та хонадонга бир бошдан қорамол топширилган бўлса, яна 58 хонадонга ажратилган қорамоллар эрта-индин эгалари етказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Сардоба сув омборининг ўпирилиши натижасида юз берган тошқиндан талафот кўрган 17 гектар майдондаги 132 та хонадонни таъмирлаш Тошкент вилояти зиммасига юклатилган. Ҳозирга қадар вилоят ушбу вазифани 85 фоизга бажаришга эришди.

Аввалроқ Андижон шаҳридаги 2800 та эҳтиёжманд оилага арафалик эҳсонлар  тарқатилгани ва аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича фуқароларга 470 бош зотдор эчки тарқатилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар