Шавкат Мирзиёев Тошкент Архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Юнусобод туманида қурилаётган Тошкент Архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, қурилиш ишлари июль ойида бошланган. Объектда 5 қаватли иккита ўқув корпуси, 8 қаватли маъмурий бино ва 4 қаватли ётоқхона қурилмоқда.

«Охирги йилларда мамлакатимизда қурилиш соҳаси ривожланди, катта-катта иншоотлар, заводлар, уйлар барпо этилмоқда. Лекин ким лойиҳа қиляпти, ким қуряпти, қандай қуряпти, деган саволлар кўндаланг турибди. Бу ерда замонавий қурилиш индустриясига мос юқори малакали мутахассислар тайёрланиши керак», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Институтда 5 минг 400 дан зиёд талаба таълим олади. 2020—2021 ўқув йилидан кредит-модуль тизимига ўтиш натижасида 18 та бакалавр таълим йўналиши ва 23 та магистратура мутахассислиги очилган. Талабаларга «ақлли» уйлар ва шаҳарлар инфратузилмасини лойиҳалаш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, иншоотлар зилзилабардошлиги каби янги йўналишлар дастурга киритилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Геология фанлари университетида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк қурилишини кўздан кечирди.

Янгиликлар