Видео: Сурхондарёда 9 нафар йигит мураббийини урган фуқарони бита билан калтаклади
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 3 ноябрь куни спорт мактаби директори 31 ёшли Б.Д. ва 25 ёшли Ж.A. ўртасида жанжал келиб чиқади. Оқибатда мактаб директорига тан жароҳати етказилган, деб хабар бермоқда Тергов департаменти матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, 4 ноябрь куни соат 16:30 да Шўрчи туманида яшовчи 37 ёшли Ш.Э. ўзининг мураббийи Б.Д.га етказилган тан жароҳати учун ўч олиш мақсадида 8 нафар таниши билан Шўрчи туманида жойлашган ошхонада чой ичиб ўтирган 25 ёшли Ж.A.ни бита ҳамда қўлларига тушган стул ва бошқа жисмлар билан урган.
Бундан ташқари, йигитлар безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган 26 ёшли Р.Н. ва 24 ёшли Х.A.ни ҳам дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳолда безорилик жиноятини содир этган.
Мазкур ҳолат бўйича Шўрчи туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Ш.Э. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми «б,в» ва 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Aйни пайтда 9 нафар фуқарога нисбатан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга доир:
Aввалроқ Шаҳрисабзда 33 ёшли эркак ота-онасининг кўз ўнгида калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда 23 ёшли қиз икки эркакни калтаклагани хабар қилинган.