Тошкентдаги «Малика» бозори ва ДХХнинг собиқ биноси сотувга қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев 15 та давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштиришга оид «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзA хабар қилди.
Фармонга асосан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансидаги «Белдирсой оромгоҳи» ва «Чорвоқ оромгоҳи» дам олиш зоналарини хусусий секторга сотиш учун сотувга чиқарилади. «Белдирсой оромгоҳи» ер участкасининг умумий майдони 461 минг квадрат.метрни , «Чорвоқ оромгоҳи» 761 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Малика» савдо мажмуаси ҳам сотилади. Унинг умумий майдони 41,3 минг квадрат метрни ташкил қилади. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Юнусобод туманида жойлашган марказий биноси ҳам хусусий секторга берилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфидаги бинонинг умумий майдони 20,2 761 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Хусусан, Бухоро ва Нуронийлар кўчаси кесишмасида жойлашган «Газета корпуси» биносининг 41,3 минг квадрат метр ҳажмдаги қисми, Свердлов номидаги собиқ театр (11,4 минг квадрат метр), Яккасарой туманидаги Ичан Қалъа меҳмонхонаси (6,2 минг квадрат метр) ҳам хусусийлаштирилади.
Aввалроқ Президент «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳамда Ўзбекистонда қатор давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилиши ҳақда хабар қилинганди.