Ургут аҳолисига куз-қиш мавсумида 20 минг тоннадан ортиқ кўмир арзонлаштирилган нархда сотилади

Самарқанд вилояти Ургут туман аҳолисига куз-қиш мавсумида 20 минг тоннадан ортиқ кўмир арзонлаштирилган нархда сотилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, туманда 103 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Ахоли хонадонларига куз-қиш мавсумида талаб этиладиган кўмир миқдори 17 736 тонна эканлиги белгиланган ва 20 707 тонна кўмир олинган. Ушбу кўмир биринчи навбатда туманнинг тоғолди ҳудудларидаги маҳаллаларига тарқатилаётгани қайд этилган.

Қайд этилишича, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 16 та қишлоқ врачлик пункти, 2 та шифохона, 6 та қишлоқ оилавий поликилиникаси, 7 та тез тиббий ёрдам шахобчаси ва 1 та кўп тармоқли марказий поликилиникаси мавжуд. Ушбу муассасаларда куз-киш мавсумига 1257 тонна кўмир ёқилғиси олиниши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 950 брикет, 138 тонна, жами 1088 тонна кўмир ёқилғиси олинган.

Шунингдек, туман халқ бўлими тасарруфида 147 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, инвестиция дастури асосида 3 та 6770 миллон сўмлик ҳамда маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан 1 та мактабда реконструкция ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Куз-қиш мавсумида мактабларга 5474 тонна кўмир ёқилғиси олиниши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 80 тонна брикет, 3104 тонна, жами 3184 тонна ёқилғиси олинган.

Бундан ташқари, туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида 47 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, 4 та 12165 миллион сўмлик ҳамда маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан 4 та мактабгача таълим муассасаларида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Куз-қиш мавсумида МТМларга 598 тонна кўмир ёқилғиси олиниши режалаштирилган ва 10 октябрь ҳолатига кўра, 476 тонна кумир ёқилғиси олинган.

Аввалроқ Қашқадарёда кўмир омборларига келтирилаётган қаттиқ ёқилғининг ярми кўмир кукуни экани маълум бўлгани эди. Сўнгра Қўштепада 3 та муассасага куз-қиш мавсуми учун 100 тоннадан ортиқ кўмир захираси тайёрлаш белгилангани ҳақида хабар қилинди.

Янгиликлар