Ўзбекистонда яна 8 нафар бемор коронавирусдан вафот этди
24 август Ўзбекистонда 834 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 24 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 151 517 (+834) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 38 нафари Андижон вилоятида,
- 19 нафари Бухоро вилоятида,
- 35 нафари Жиззах вилоятида,
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 15 нафари Навоий вилоятида,
- 23 нафари Наманган вилоятида,
- 86 нафари Самарқанд вилоятида,
- 24 нафари Сирдарё вилоятида,
- 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 78 нафари Фарғона вилоятида,
- 25 нафари Хоразм вилоятида,
- 119 нафари Тошкент вилоятида,
- 237 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 91 нафар
- Андижон вилоятида 226 нафар
- Бухоро вилоятида 30 нафар,
- Жиззах вилоятида 41 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 21 нафар,
- Самарқанд вилоятида 63 нафар,
- Сирдарё вилоятида 64 нафар
- Сурхондарё вилоятида 18 нафар,
- Фарғона вилоятида 67 нафар,
- Хоразм вилоятида 46 нафар,
- Тошкент вилоятида 109 нафар,
- Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 144 304 (+909) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1043 нафарни ташкил қилди.