Жондорда қидирувда бўлган эркак Қоракўлда қўлга олинди

Бухоро вилояти Жондор туманида қидирувда бўлган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тааллуқли идора ва ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жиноят содир этиб, яшириниб юрган шахсларни аниқлаш мақсадида қидирув ўтказилган.

Жондор туманида 10 октябрь, шанба куни ўтказилган қидирувда Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1 ва 3-қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди томонидан 2020 йил 5 октябрдан бери қидирувда бўлган фуқаро Ж.О. қўлга олинган.

Хабарга кўра, 1979 йилда туғилган Ж.О. Жондор тумани «Эронча» МФЙ да рўйхатда туриб, туман Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан Қоракўл тумани худудида яшириниб юрган жойи аниқланиб, қўлга олинган ва вилоят ИИБ Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошлоқда терговдан яширингани учун қидирувда бўлган эркак ушланганди. Шунингдек, Марғилонда қидирувга берилган эркак Фарғона шаҳрида қўлга олингани хабар қилинди.

Янгиликлар