Марғилонда қидирувга берилган эркак Фарғона шаҳрида қўлга олинди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган эркак Фарғона шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 7 октябрь куни Марғилон шаҳар ИИБ, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда ППХ ва ЖСТБ ходимлари ҳамкорликда қидирувдаги Г.Э.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олган. У Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувга берилган эди.
Аввалроқ Қўқонда ўғрилик қилиб, терговдан яширинган шахс қўлга олингани, Қаршида тарозибонликка ишга кирмоқчи бўлган одамдан 80 минг доллар талаб қилган эркак ушлангани хабар қилинган эди.