Қўқонда ўғрилик қилиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўғирлик қилиб, қидирувдан яширинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 6 октябрь куни Қўқон шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган. Шу сабабли Қўқон шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган. Фуқаро Г.Э. шаҳар ҳудудида қўлга олинган.

Маълумот ўрнида юқоридаги жиноятни содир этган шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Aввалроқ Қўқон шаҳрида қидирувда бўлган шахс Данғарада қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.