Ўзбекистон туманида ҳамқишлоғига тан жароҳати етказиб, телефонини тортиб олган фуқаролар ушланди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ҳамқишлоғига тан жароҳат етказиб, «Redmi-6» телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон туманида 2 октябрь куни Т.З. ва A.A.лар бир гуруҳ бўлиб, Кўл-Элаш қишлоғи ҳудудида ҳамқишлоғи M.Д.га тан жароҳати етказиб, нархи 1 110 000 сўмлик «Redmi-6» телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми «а» банди билан жиноят содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Aввалроқ Ўзбекистон туманида салкам 3 миллион сўмлик телефон ва 100 минг сўмдан зиёд пул ўғирлаган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.