Ўзбекистон туманида салкам 3 млн сўмлик телефон ва 100 минг сўмдан зиёд пул ўғирлаган шахс ушланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 12 cентябрь куни 2 768 000 сўмлик «Samsung A-40» русумли телефон ва 116 минг сўм пулларни очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, туманда 12 сентябрь куни фуқаро М.Р. Яйпан шаҳарчасида жойлашган истироҳат боғида Ж.Б.нинг ёнига келиб, нархи 2 миллион 768 минг сўмлик «Samsung A-40» русумли телефон ва 116 минг сўм пулларни очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 166-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Улуғнорда хонадондан қарийб 13,5 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар, Қўқонда савдо растасидан 1,5 миллион сўмлик телефон ҳамда Булунғурда машина ичидан 700 минг сўм пул ўғирлаган фуқаролар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар