Қўқонда савдо растасидан 1,5 млн сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги бозорда 1,5 миллион сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Қўқон шаҳридаги Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо бозорида 4 сентябрь куни фуқаро С.Х. савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган Б.Э.га тегишли бўлган, нархи 1,5 миллион сўмлик телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада қаровсиз қолдирилган 1,5 миллион сўмлик велосипедни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилгани, Ургутда «Москвич» ҳайдовчиси велосипеддаги 5 ёшли болани уриб юборгани, Фарғонада велосипед ўғирлаган шахс қамоққа олингани ҳамда Қувасойда хонадондан велосипед ўғирлаб кетган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар