Фарғонада қаровсиз қолдирилган 1,5 млн сўмлик велосипедни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 17 август куни номаълум шахс Шоҳруҳобод кўчасидаги кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган нархи 1 500 000 сўмлик «Ben Tucer» номли велосипедни яширин равишда ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Шоҳруҳобод кўчасида яшовчи О.А. 19 август куни Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган ва чора кўришни сўраган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.И. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Ургутда «Москвич» ҳайдовчиси велосипеддаги 5 ёшли болани уриб юборгани, Фарғонада велосипед ўғирлаган шахс қамоққа олингани, Қувасойда хонадондан велосипед ўғирлаб кетган шахс ушлангани ҳамда Бешариқда «Matiz» вояга етмаган велосипедчини уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар